27 Март 2023 йил 1376

Ижтимоий тармоқларда элон қилинган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот Жорий йилнинг 26 март куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Соминийлар” истироҳат боғидаги “каруселдан” бир эркак ва аёл ҳамда уларнинг фарзандлари тушиб кетганлиги акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 26 март куни соат 15:51 да РШТТЁИМ Бухоро филиали шифокори М.Бекова вилоят Ички ишлар бошқармасининг “102” марказлашган электрон тизимига қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи Қ.С., Х.А. ва уларнинг фарзанди Ф. А. лар тан жароҳати олиб, тиббий муолажа олиш учун мурожаат қилганлигини билдирган.

Мазкур хабарнома Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилган ва зудлик билан ҳодиса жойига Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи юборилган.

Ҳодиса содир бўлган Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласи Ҳавзи бодом кўчасида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудида жойлашган “Твистер” номли ЯТТ Р.Э. ва Х.Ш.га тегишли бўлган чархпалак аттракциони кўздан кечирилганида аттракциондаги оқ-қизил рангда бўлган битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб бориб тушганлиги натижасида арғимчоқда бўлган Қ.С ва унинг турмуш ўртоғи Х.А. ҳамда уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Text to speech