Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Аёл эрининг ўйнашини накалена қўйди” сарлавҳаси остида видео хабар жойлаштирилди.
Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.2022 йилнинг сентябрь ойида Жондор тумани "Паҳлавон" маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган з.Ф. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатларга киришган туманнинг "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Д.Д. ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, ушбу жараённи видеотасвирга олган.
Ҳолат фуқаро Д.Д. нинг мурожаати асосида ўша вақтнинг ўзида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда қайд этилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, маъмурий иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Туман судининг 2022 йил 8 ноябрь кунидаги қарорига кўра фуқаро з.Ф. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, яъни 1.200.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ижтимоий тармоқ кузатувчилари бу каби ҳолатларга беъэтибор бўлмаганликлари, биз билан доимий ҳамкорликда бўлганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.