Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоматериал юзасидан расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда “Қоракўл тумани 10-мактабдаги жанжал можароси” рукни остида видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда Аниқланишича, 2023 йилнинг 1 август куни вилоят ИИБ да фаолият олиб бораётган 102 электрон тизим операторига Қоракўл тумани Дарғали маҳалласида яшовчи О.Ф исмли фуқаро жанжал натижасида тан жароҳати олганлигини билдириб мурожаат қилган.
Мазкур хабар юзасидан ўша вақтнинг ўзидаёқ Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими Дарғали маҳалласи профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.
Ҳозирги кунда, Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра енгил тан жароҳати олган О.Ф. жабрланувчи сифатида танилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши якуни бўйича айбдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
Маҳалла профилактика инспекторига нисбатан билдирилган эътирозлар юзасидан Бухоро вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув олиб борилмоқда.