3 Январ 2024 йил 3181

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ҳар қандай ўйинларни ташкил этиш ва унда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Қимор ва таваккалчиликка асосланган хар қандай ўйинлар нафақат динимиз балки қонунларимизда хам ман этилган. Чунки уларнинг оғир оқибатлари, инсонлар ҳаётининг бузиб юборгани ҳақида минглаб ҳаётий мисоллар бор. Бироқ, осон пул топиш, ёки кучли ишқибозлик ортидан ҳамон нафақат пуллари балки ҳаётини ҳам таваккалга тикаётганлар афсус учраб туради.

Жондор туманининг "Хумин" маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган шахс уз уйида шундай "Ишқибозларга" шароит яратиб бергани ички ишлар органлари томонидан аниқланди.

2023 йил 21 декабрь куни кечқурун соат 20:30 ларда фуқаро уз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган.

Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйнаб турганларида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Асрлар давомида ота боболаримиз уз фарзандларига қимор ўйинлари охир оқибат нима билан тугаши, бу иллатга берилган минглаб инсонлар ҳатто уз жонига қасд қилишгача борганини уқтириб келишади.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари эса қимор ва таваккал ўйинларни ташкил этган унга шароит яратган ва бу ўйинларда иштирок қилганларга қонунларимизда жазо чоралари муқаррарлиги ҳақида огоҳлантириб келишсада, бу айрим юртдошларимизнинг кузини очмаяпти.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech