5 Июн 2023 йил
490
Имтиёзли кредит маблағларини олиб бериш эвазига таъмагирлик қилган шахс қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ТҚБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар “А.Дониш” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган А.А. исмли шахс бошқа бир фуқаро А.У. ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга банк тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 30,0 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини олиб беришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳар “Газли шоҳ” кўчасида жойлашган автосалон олдида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.