19 Апрел 2023 йил 606

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган АТ Халқ банки масъул ходими ушланди.

Шофиркон тумани "Жўшўра" маҳаллсида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Ш. АТ Халқ банкининг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келиб, 2019-2022 йиллар давомида АТ “Халқ банки” Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 млн. сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech