17 Июл 2023 йил 740

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган масъул мансабдорга нисбатан жиноят иши очилди

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, Бухоро тумани “Янги Турмуш” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Р.А. ўз мансаб мавқедан фойдаланиб, ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари Г.Ж., У.С., Б.С. ва Ш.Қ.ларни хабардор қилмасдан, алдов ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, ҳар бирининг номига 33,0 млн. сўмдан, жами 165,0 млн. сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштириб, электрон базага киритиш йўли билан АТБ “Агробанк” Бухоро туман филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech