Инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Пешку туманидаги 1-сонли ИДУМ инглиз тили фани ўқитувчиси туманнинг "Садир" маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.З. бошқа бир фуқарони алдаб, унга “Лингуаскилл” сертификати “В2” инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини олган.
Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида фирибгарлик йўли билан олган пулларидан 200 АҚШ долларини жорий йилнинг 24 апрель куни турмуш ўртоғи М.Ш. орқали Пешку туманининг "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудида қайтариб бераётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.