12 Апрел 2023 йил 492

Ишга жойлаштиришни ваъда қилган Тиббиёт бирлашмаси маъсул ходими қўлга олинди

Пешку тумани Тиббиёт бирлашмаси кадлар бўлими масъул ходими туманнинг "Каласанг" қишлоғида яшовчи, 1982 йилда туғилган М.А. З.Н. исмли аёлни кичик тиббий ходим вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, жорий йилнинг 25 март куни ўз хизмат хонасида ундан 200 АҚШ долларини олган.

2023 йил  10 апрель куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у олган пулларидан 100 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech