Ишга қўйиш эвазига 1500 доллар талаб қилган шифокор жиноят устида қўлга тушди
Шофиркон тумани Қалмақон қишлоғида яшовчи, 1979 йилда туғилган Л.Н. исмли аёл фуқаро Р.Ф. ни алдаб, унинг ишончига кириб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимга пора бериш орқали уни РШТЁИМ Бухоро филиалининг «Невропатология» бўлимига невролог шифокор вазифасида ишга жойлаштириш эвазига 1500 АҚШ доллари беришни талаб қилади.
2023 йил 30 январь куни соат тахминан 18:30 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу аёл РШТЁИМ Бухоро филиалининг ҳовлисида фуқаро Ф.С. дан талаб қилинган 1500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.