8 Апрел 2023 йил 493

Ишга қўймоқчи бўлган фирибгар тезкор тадбир давомида ушланди

Қоровулбозор тумани «Аҳолитранс» МЧЖ ҳайдовчиси туманнинг «Сардоба» қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган Ч.А. бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг таниши Ш.И.ни жамиятнинг ваколатли раҳбарлари орқали ушбу жамиятга назоратчи вазифасига ишга киритиш эвазига 200 АҚШ долларини талаб қилади.

2023 йил 3 апрель куни соат 13:30 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech