21 Июл 2023 йил 752

Ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик эвазига "Iphone" талаб қилган товламачи қиз қўлга олинди

Бухоро шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган Д.Э. исмли шахс (аёл) қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, Бухоро шаҳрида яшовчи таниши 1989 йилда туғилган М.А. билан ишқий муносабатларда бўлиб, у билан ижтимоий тармоқ орқали олиб борган ёзишмаларини турмуш ўртоғига кўрсатиш яъни жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, бунинг эвазига М.А. дан "Iphone 14 promax" русумли телефон аппаратини олиб беришни талаб қилади.

2023 йил 17 июль куни  Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу аёл Бухоро шаҳридаги "Корзинка-1" савдо мажмуаси автотураргоҳида талаб қилган телефон аппаратини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech