12 Апрел 2023 йил
429
Истеъмолга яроқсиз қўлбола усулда тайёрланган ўсимлик ёғини сотаётган шахс фош этилди
2023 йил 6 апрель куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган С.С. ўз яшаш хонадонида “яширин цех” ташкил қилиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат рўйхатидан ўтмасдан, қўлбола усулда тайёрланган пахта чигитидан олинган 30 литр ўсимлик ёғининг ҳар бир литрини 35.000 сўмдан ҳисоблаб, бошқа бир шахсга жами 1.050.000 сўмга сотаёган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.