20 Феврал 2023 йил 495

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари савдоси фош этилди

Жорий йилнинг 8 февраль куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғиждувон тумани, Вазиршоҳ маҳалласида яшовчи Р.Я. исмли фуқаро Б.Мга туман СЭО ва ЖСБ нинг хулосасига кўра қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз жувоз ёғининг ҳар бир литрини 15.000 сўмдан ҳисоблаб, 400 кг маҳсулотни 6.000.000 сўмга сотган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech