12 Май 2023 йил 504

Ғиждувон тумани: Қўшма қарор ижроси маҳаллалар бўйлаб кенг муҳокама қилинди

Бугун, 12 май куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев бошчилигида 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон тумани ИИБ 3-сон ИИБга қарашли 21 та маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида йиғма отрядлар шакллантирилиб, кун давомида бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилди.

Жумладан, «фуқаробай» ишлашнинг Бухоро тажрибаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларига доир қабул қилинган қўшма қарор ижроси юзасидан ҳудудларда масъул «бешлик» вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар билан жойида танишилди.

Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар бирма-бир ўрганилди.

Бунда, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш, узоқ муддатга кетган фуқароларнинг оила аъзолари билан ва чет элдан қайтиб келган фуқаролар, муқаддам судланган, назорат остидаги шахслар ҳамда спиртли ичимликга ружу қўйган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган фуқаролар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб бориш тартиблари батафсил тушунтирилди.

Text to speech