Ғиждувон туманида оғуфуруш қўлга олинди
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган кенг қамровли "Қорадори-2024" тадбирлари доирасида олинган тезкор маълумот асосида жорий йилнинг 16 май куни Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Тахтахон маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Ф. исмли шахс бошқа бир фуқарога 2 дона рангсиз полиэтилен пакет бўлагига ўралган, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика марказининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 2,09 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 800.000 сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.