14 Июн 2023 йил 607

Ғиждувон туманида профилактика инспректорига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Ғиждувон тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторининг вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ёзган билдиргиси асосида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ғиждувон тумани “Гулистонобод” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Й.О. исмли шахс жорий йилнинг 6 июнь кунида ўз бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарганлигини аниқлаган Ғиждувон тумани ИИБ 1-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспекторига, унга нисбатан мастлик ҳолати бўйича тузилган маъмурий баённомани енгилроқ ҳуқуқбузарлик турига алмаштириши ва автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 2.000.000 сўм миқдорида пора таклиф қилиб, туманнинг “Қассобон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган унинг хизмат хонасида 1.200.000 сўм миқдоридаги пулларни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Й.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech