16 Март 2024 йил 4048

Ғиждувон туманининг "Кўкча" маҳалласининг чўл массивида жойлашган "Оғитма" овули ҳудудларида барпо этилаётган қўшма корхоналар ишчи хизматчилари ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширилди

Жумладан, жорий йилнинг 15 март куни эрта тонгдан Бухоро вилояти прокурори ўринбосари Алиакбар Пулатов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шариповлар бошчилигида вилоят ҳамда туман прокуратураси, ФВВ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси, ЖХХТВБСОЙХХБЭКБЖҚБХПБ ва бошқа бир қатор соҳавий хизматларнинг 100 нафардан ортиқ масъул ходимларидан иборат йиғма отряд шакллантирилиб, улар билан алоҳида Йўриқнома ўтказилди.

Йўриқнома давомида, ҳудуд аҳолиси ҳамда мазкур чўл массивида фаолият олиб бораётган қўшма корхоналар ишчи хизматчилари, чет эллик сармоядор ва мутахассислари билан якка, умумий ҳамда виктимологик профилактик тарғибот тадбирларини ўтказиш, шунингдек, тезкор ва хуфёна суриштирув тадбирларини ҳам олиб бориш зарурлиги тушунтириб ўтилди.

Тезкор ва профилактик тадбирлар давомида ушбу ҳудудда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Туркия давлати ҳамкорлигида фаолият олиб бораётган қўшма корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, ишчи хизматчилари, овулда истиқомат қилувчи фуқаролар, чўл массивида чорвачилик билан шуғулланиб келаётган фермер ва уларнинг чўпонлари иштирокида бир қатор тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширилди.Уларга жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланиб қолмаслик бўйича батафсил тушунтиришлар берилиб, қўшма корхоналарга тегишли мол мулкларни асраб авайлаш, қўриқлаш ва хавфсизлик тизимини кучайтириш, ишчи ва хизматчилар устидан идоравий назоратни олиб бориш, турли жиноий тажовузларга қарши курашишда ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан зарурий кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.Мазкур ҳудудда фаолият олиб борувчи қўшма корхоналарнинг мол мулкларини турли жиноий тажовузлардан асраб авайлаш, ишчи ва хизматчилар, чет эл фуқаролари бўлган корхона раҳбарлари ва мутахассис ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида алоҳида патруллик гуруҳларини ташкил этиш, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг куч-воситаларини ҳудудга яқинлаштириш юзасидан алоҳида чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech