Ғиждувонда юк автомашинасининг заҳира дискаси ва шинасини ўғирлаб кетган шахлар ушланди
Ғиждувон тумани ИИБнинг хабарига кўра, 2023 йил 15 апрель куни соат 22:00 ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани «А.Қаҳҳор» маҳалласидаги йўл бўйида турган фуқаро Sh.R. исмли шахсга тегишли бўлган «ДАФ» русумли юк автомашинасининг заҳира дискаси ва шинасини яширин равишда талон-тарож қилиб, жабрланувчига 4.000.000 сўм моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Навоий шаҳри «Тинчлик» маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ғ.И., ҳамда унинг маҳалладоши 2005 йилда туғилган Ғиждувон тумани 2-сон Касб ҳунар коллежи 1-босқич талабаси вояга етмаган шахс Sh.O. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.