26 Декабр 2022 йил 807

Ғиждувонда вояга этмаган шахслар савдо дўконини ўмарган

2022 йил 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи, А.Д га тегишли бўлган Дегрезон маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний тарзда кириб, савдо дўкон ичидан жами 15.100.000 сўм нақд пулларни ва баҳоси 10.000.000 сўм бўлган 4 дона телефон аппаратини ўғирлаб, жабрланувчига 25.100.000 сўмлик моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Буктарой маҳалласида яшовчи, 3 нафар вояга етмаган шахслар содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech