28 Ноябр 2022 йил 5621

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеохабар юзасидан расмий муносабат...

Бугун, 28 ноябрь куни Ижтимоий тармоқларда “Қоракўлда Кобалт ҳайдовчиси ИИБ ходимлари томонидан йўли тўсилишига қарамасдан, йўлини тўсган бошқа бир Кобалтни уриб қочди” сарлавҳаси остида видеохабар эълон қилинди.

Ушбу видеохабар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 13:00 ларда Қоракўл туман ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Рустамов Абдулло Ихтиёр ўғли ўз бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 80Z919OA давлат рақам белгили автомашинасида Қоракўл туман марказий шифохонасидан хизмат ҳудуди “Пахтакор” маҳалласи томонга ҳаракатланиб бораётган вақтда, туман марказий Деҳқон бозори рўпарасида унинг автомашинаси орқасидан қора рангли  “Кобалт” русумли, ён ойналари қорайтирилган давлат рақам белгисиз автомашина келиб уриб, ЙТҲ содир бўлган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори катта лейтенант А.Рустамов автомашинадан тушиб, автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишорасини қилган вақтда, ушбу автомашина ҳайдовчиси ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, профилактика инспектори катта лейтенант А.Рустамов бошқарувидаги “Кобалт” русумли, 80Z919OA давлат рақам белгили автомашинанинг олд қисмига шикаст етказиб воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу кора рангли  “Кобалт” русумли, ён ойналари қорайтирилган давлат рақам белгисиз автомашина ҳайдовчиси Қоракўл тумани “Қуввача” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ж.М. эканлиги, автомашинани Бухоро вилояти Олот тумани “Нуробод” маҳалласида ташлаб қочиб кетганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ҳамда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Text to speech