16 Май 2025 йил 2807

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 16 май куни ижтимоий тармоқларда “Бухорода махсус техника пиёдани босиб кетди” рукни остида хабар тарқалди

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

2025 йилнинг 15 май куни вилоят ИИБ 102 тизимига Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлганлигини билдирган.

Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган ХСМГ ХE60В русумли экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб босиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. Натижада аёл воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёт бўлинг. Йўлларда ҳаракатланаётган вақтда қоидаларга амал қилинг.

Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси.

Text to speech