11 Сентябр 2024 йил 1074

Ижтимоий тармоқларда тарқалган эълон юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “жорий йилда Бухорода “ит уруши” бўйича чемпионат ўтказилиши режалаштирилмоқда” – деб пост чиқарилган.

“Миллий халқ ўйинлари" ниқоби остида ўртага пул тикиб парранда ва ҳайвонларни уруштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 191-моддасида (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш) маъмурий ҳамда Жиноят Кодексининг 278-моддасида (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш) жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур “ит уруштириш” оммавий тадбирини ўтказиш бўйича рухсат олиш учун вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат келиб тушмаган.

Мазкур маълумот юзасидан ҳозирги кунда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича аниқланган ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатида жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

Text to speech