11 Феврал 2023 йил 779

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш — устувор масала

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигида ўтказилган йиғилишда Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан ўтган 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган вазифалар муҳокама қилинди.

Дастлаб, ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан ИИБ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи Дилшод Жабборовнинг ҳисоботи тингланди.

Шаҳар туманлар кесимида жамоат жойларида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Хизмат жараёнида ходимларнинг ўз ишига муносабати, ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлиги ҳақида сўз борди.

Йиғилиш танқидий таҳлилий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳар бир масъул раҳбар ва ижрочи ходим расмий огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ходимлар билан бурч ва мажбуриятларга ҳамда ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида келтириб ўтилган танқид ва таҳлиллардан барча ходимлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг ҳар бир банди ва қўйилган вазифаларни ижрога қаратиши борасида топшириқлар берилди.

Text to speech