Жамоат хавфсизлиги — юрт тинчлиги учун барчамиз масъулмиз!
Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида тунги хизматга бириктирилган ИИО ходимларига хизмат олди йўриқнома ўтказилди
Бугун, 4 ноябрь куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари бошчилигида қатор масъул раҳбарлар томонидан Бухоро шаҳар ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ички ишлар органларининг Патруль-пост ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати каби соҳавий хизматлари ходимлари, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ шахсий таркиби ва Миллий гвардия, профилактика инспекторларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, «Қалқон» гуруҳи аъзолари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Бунда, тунги хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда уларнинг жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар ҳамда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.