Жамоатчилик назорати – муҳим ижтимоий вазифадир
Mаълумки, бугунги кунда ички ишлар органлари халқ билан тўғридан-тўғри ишлайдиган, фаолияти очиқ ва шаффоф, жамиятнинг деярли барча жабҳаларида иштирок этадиган тизим ҳисобланади. Шундай экан, тизим ходимларининг фаолиятига жамоатчиликнинг эътибори кундан кунга ортиб бормоқда.
Жамоат хавфсизлиги концепциясини амалга татбиқ этишнинг асосий мезонларидан бири, бу жамоат тартибини сақлаш ва патруль-пост хизматлари фаолиятини шаффофлигини ҳамда жамоатчилик билан ҳамнафаслигини таъминлашдир.
Бу борада, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби, Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шухрат Жалолов ҳудудларда бўлиб, ходимларнинг очиқлик шароитида хизмат олиб бориш бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий тренинглар ўтказилмоқда.
Жумладан, навбатдаги тренинг вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш ва патруль-пост хизмати ходимлари белгиланган вазифаларини бажариш чоғида кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот, қонунчиликка риоя қилиш тартиби ҳамда жамоатчилик назорати фаолиятига кўмаклашиш бўйича амалий тушунтиришлар ўтказилди.
Бунда, ходимларнинг хизмат жараёнида дуч келаётган масалалари, уларни қийнаб юрган муаммолар ўрганилди. Жамоатчилик вакиллари билан мулоқот чоғида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича батафсил тушунтиришлар бериб, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Ахборот маконида суиистеъмолчиликларга барҳам бериш ёхуд очиқлик шароитида хизмат олиб бориш” номли ўқув фильми намойишини ўтказди.
Мазкур тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилиши режалаштирилган.