4 Январ 2023 йил 684

Жондор тумани 3-секторига қарашли ҳудудларда маҳаллабай ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан берилган топшириққа асосан тасдиқланган график асосида Жондор тумани 3-секторига қарашли “Дарвеши” ва “Тобагар” маҳалласида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари сектор раҳбари ҳамда Бухоро вилоят ИИБ дан бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аҳолига куз-қиш мавсуми давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 7/24 графигида иш олиб борувчи тезкор штаб фаолияти тўғрисида тушунтиришлар берилиб, штабга бириктирилган масъул ходимлар ҳамда ишчи телефон рақамлари тарқатилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар белгиланган тартибда туман ИИБда ташкил қилинган тезкор штабда қайд қилиниб, ечимлари бўйича ижобий ишлар амалга оширилди.

Шу билан бир қаторида, фуқароларга сўнгги вақтларда тақиқланган “ДОК 1 МАКС” ҳамда “АМБРОНОЛ” дори воситаларидан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўрганишлар давомида, “Дарвеши” ҳамда “Тобагар” маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган маҳалла ходимлари, туман ҳокимлигидан ва туман ИИБдан МФЙга бириктирилган масъулларга аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш борасида тегишли топшириқлар берилиб, маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектларининг биноларини қиш мавсумида иситилиш аҳволи кўздан кечирилди.

Шу билан бирга ҳудуддаги автомобильларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ҳам ўрганилиб, жамоат транспортларини навбатсиз ёнилғи билан таъминлаш юзасидан чора тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари биноларининг қиш мавсумида иситилиш аҳволи ва мавжуд муаммолари ҳам ўрганилди.

Ўз навбатида, Жондор туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда туман газ таъминоти бўлими диспетчерлик хизматида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни бартараф этиш борасидаги ишлар билан ҳам танишилди.

Бу борадаги ўрганиш ишлари туманнинг 3 секторига қарашли бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

Text to speech