14 Апрел 2023 йил 585

Жондор тумани: Дала шийпонида фоҳишахона сақлаш билан шуғулланган шахс фош этилди

2023 йил 8 апрель куни соат 23:00 ларда Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган "Орият" тезкор профилактик тадбири давомида туманнинг «Пўлоти» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.М. ғаразли ва бошқа паст ниятларида фоҳишахона сақлаб, текин бойлик орттириш мақсадида ўзига тегишли бўлган «Работиўғлон» қишлоғида жойлашган дала шийпонинида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун 200.000 сўм эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Text to speech