Жондор туманида назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 феврал кунидаги 84-сон қарори ижроси йузасидан бугун, 16-март куни Жондор тумани ИИБда Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди.
Бунда, вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи майор Бахтиёр Худойбердиев бошчилигида туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходимлари томонидан қайта жиноят этишга мойил назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Жараёнда назорат остидаги шахсларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, қайта жиноят кўчасига кирмаслик ҳамда мамлакатимизда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларига доир яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш, тамагирлик ва порахўрлик каби салбий иллатлар оқибатлари борасида сўз юритилиб, тарғибот буклетлари ҳамда масъулларнинг хизмат ва шахсий ташриф қоғозлари тарқатилди.