11 Апрел 2023 йил
436
Жондор туманида қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди
Жондор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари давомида туманнинг «Обод» маҳалласида яшовчи Н.С. исмли шахс ўз яшаш хонадонида марҳум бобосига тегишли бўлган 16 калибрли, бир силлиқ милли, И-92639 рақамли отиш учун яроқли бўлган жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов милтиғини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.