6 Июн 2023 йил 491

Жондорда қонунга хилоф равишда қурол сақлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Жондор тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан жиноятларга қарши курашиш бўйича “зарбдор ойлик” доирасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Кўлиён” маҳалласида яшовчи 1956 йилда туғилган Р.Ғ. исмли шахс “Хумин” маҳалласида жойлашган дала ҳовлисида тегишли рухсатномасиз 1964 йилда Ижевск қурол заводида ишлаб чиқарилган 16 калибрли, бир силлиқ нилли, “Иж-18” моделли, С 93014 рақамли, дастагининг ички қисмида И 77889 рақами мавжуд бўлган ов милтиғини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech