6 Март 2023 йил 613

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

Пешку тумани Афшона қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган О.А. ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомашина бошқариб, йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир этганлиги ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 1 млн. 500 минг сўм пора таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ вилоят бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдидаги жарима майдончасида ушбу шахс инспекторга 1 млн. 500 минг сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Пора олиш ҳам, бериш ҳам бирдек жиноят. Бу каби корруцион жиноятлар учун бир хил турдаги жазо чоралари қўлланилади.

Шундай экан, жамиятимизни турли коррупцион жиноятлардан холи қилишда биргаликда курашайлик.

Text to speech