Йўлдаги безори қонун олдида жавоб берадиган бўлди
2023 йилнинг 20 май куни соат 13:30 лар атрофида Ғиждувон тумани «Нодирабегим» маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган У.A. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашина билан «М-37» автомобиль йўли орқали Бухоро шаҳридан Ғиждувонига ҳаракатланиб бораётиб, ушбу йўлнинг Вобкент тумани «Паноб» ҳудудидан ўтган 243-километрига етганида, автомобиль бошқарувида қилинган хавфли ҳаракат сабаб, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиб кетаётган, ўзига нотаниш Ш.Ф. бошқарувида бўлган “Лада ларгус” русумли автомашинани тўхтатиб, ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Ш.Ф. ни уриб, суд тиббий экспертиза хулосасига кўра енгил тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.A. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.