16 Сентябр 2024 йил 1280

Кадрлар сиёсатини тўғри йўлга қўйиш, бўш лавозимларни муносиб номзодлар билан жамлаш иш самарадорлигининг мезонидир

Бугун, Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида вилоят ички ишлар органларининг бўш бўлган офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимларини муносиб номзодлар билан жамлаш борасидаги шахсий таркиб бўйича буйруғи эълон қилинди.

Бошқарма бошлиғи янги лавозимларга тайинланган ходимлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги устувор вазифаларини белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, тараққиётнинг энг асосий тўсиқларидан бири бўлган коррупциоген ҳолатларга қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Бундан ташқари, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини бузган ҳар қандай тоифадаги масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилиши қатъий белгиланди.

Text to speech