Калити ўзида қолдирилган мотоскутерни ўғирлаб кетган жиноий гуруҳ ушланди
2023 йилнинг 27 апрелидан 28 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Олот тумани "Асажам" маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Ҳ.Ҳ.нинг яшаш уйи олдида, калити ўзида қолдирилган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, “Лочин ЛС 200 СС” русумли, юк ташувчи мотоскутер олиб қочиб кетилган.
Мазкур ҳолат юазасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эълон қилинган "Тўсиб ушлаш" махсус тадбири давомида олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг "Ёшботир" маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.Н. ва "Бунёдкор" маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган С.О.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганлиги аниқланиб, Бухоро тумани "Шейхонча" маҳалласи ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.