16 Сентябр 2022 йил 361

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида вилоят ИИБда минифутбол спорт мусобақаси ташкил этилди

Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида вилоят ИИБда ММ ва КБТХ томонидан бошқарма шахсий таркиби иштирокида ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича навбатдаги спорт мусобақаси ташкил этилди.

Барча хизматлар жамоалари иштирокида қизғин ва муросасиз кечган ушбу мусобақа ходимларнинг жисмоний чиниқишлари билан биргаликда, ҳамкасблар орасида соғлом рақобат ривожланиши учун ҳам айни муддао бўлди.

Бунда, фахрли 1-ўринни вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси тезкор вакилларидан иборат жамоа эгаллаган бўлса, 2-ўринни вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларидан иборат жамоа ҳамда 3-ўринни эса вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси вакиллари қайд этиб, ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиб жамоалар иштирокчилари бошқарма бошлиғи ўринбосари Умид Утаев томонидан кубог, диплом, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech