"Кексалар ҳафталиги" доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигидаги масъуллар вилоят ички ишлар органларининг тезкор-қидирув хизматида самарали меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олдилар
Бугунги кунда, бутун вилоятимиз бўйлаб 1-октябрь "Устоз ва мураббийлар куни" тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Ушбу байрам муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар органлари устоз ва фахрий ходимлари билан самарали ишлаш борасида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши асосида "Кексалар ҳафталиги" чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, кенг кўламли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳафталик доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида барча тоифадаги раҳбарлар томонидан вилоят ички ишлар органларида узоқ йиллар эл-юрт тинчлиги йўлида хизмат қилиб, бир неча шогирдларга устозлик қилган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, мавжуд муаммоларини аниқлаб бартараф этиш, ёш ходимларнинг касбий билим, сир асрорларини пухта эгаллашлари учун "устоз-шогирд" анъаналарини узвий йўлга қўйиш мақсадида хонадонларига бориб уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда ва устоз-мураббийлар иштирокида турли учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун ҳам бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигидаги масъуллар томонидан кўп йиллар тезкор қидирув хизматида самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган истеъфодаги подполковниклар Қурбонов Ҳамза Эркинович ҳамда Ражабов Эркин Саидовичлар ҳолидан хабар олинди.
Самимий суҳбатда, ушбу фахрий устозларнинг хизмат йўллари, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари учун яратиб берилаётган шарт шароитлар ва имкониятлар хусусида мулоқот қилинди.
Фахрийлар ҳам ўз ўрнида уларга қаратилаётган юксак эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, ўз миннатдорликларини билдиришди.
Бу каби тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.