14 Октябр 2022 йил 550

“Кексалар ҳафталиги” доирасида фахрийлар кенгаши аъзолари учун Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўйлаб саёҳат ташкил этилди

Ҳаётда кўпни кўрган, йиллар синовида тобланиб, бой амалий тажриба тўплаган фахрийларнинг ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун чинакам ибрат мактаби ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, ички ишлар органларида ҳам «устоз-шогирд» анъанасини йўлга қўйиш, фахрийлар ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар вазирининг жорий йил 28 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам ушбу эзгу мақсад мужассамдир.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари ва вилоят ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.

Бунда, Ватанга муҳаббат, касбга садоқат, хизмат интизомига риоя қилиш, ҳалоллик, фуқаролар билан муомала маданияти каби тушунчалар борасида сўз борди.

Бу каби хайрли тадбирлар «устоз-шогирд» анъанасининг амалдаги ифодаси сифатида кексалар тажрибасини ёшлар шижоати билан уйғунлаштиришга, шу асосда соҳа ходимларининг қалбидаги Ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech