11 Май 2023 йил 783

Кибер жиноятчиликка қарши кураш. Ромитан тумани.

2023 йил 6 февраль куни номаълум шахс Н.Д. исмли аёлга тегишли бўлган «Агробанк» томонидан берилган пластик картасидан, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёхуд унинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, жабрланувчи билан телефон ва интернет тармоқлари орқали турли шаклда муносабатга киришган ҳолда унинг пластик картаси маълумотларини олиб, қўлга киритган пластик карта маълумотлари орқали компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, 1 млн сўм пул маблағларини ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган А.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда унинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech