22 Январ 2023 йил 604

Кибержиноятчиликка қарши курашиш. Шофиркон тумани

Номаълум шахс томонидан 2022 йилнинг 25 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Шофиркон тумани Вардонзе маҳалласида яшовчи, 1945 йилда туғилган Р.С. va яна 9 нафар фуқароларнинг пластик картасидан жами 18.218.000 сўм пуллари яширин равишда талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник va суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Боғиафзал маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган И.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги бошқа фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech