Кибержиноятларга қарши кураш. Когон тумани
2022 йил 25 декабрь куни соат 18:30 ларда номаълум шахс, Туткунда маҳалласида жойлашган “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси” атрофида тушириб қолдирилган фуқаро А.М.га тегишли АТБ “Ипотека банки” томонидан берилган пластик карта ҳисобидан банкомат орқали 11.423.100 сўм пулларни ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Истиқбол маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган С.М. содир қилганлиги фош этилди.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.