Когон шаҳар ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган иш натижалари сарҳисоб қилинди
Бугун, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баходирхўжа Шарипов, вилоят прокурори ўринбосари Алиакбар Пулатов, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси масъуллари иштирокида Когон шаҳар ички ишлар бўлими раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг олти ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Муҳокамада Когон шаҳар ҳудудида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, келгусида "маҳаллабай" тизим асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ҳар бир туманда масъул раҳбарлар томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма бир таҳлил қилинди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларни қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида Когон шаҳрида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитасининг ижросини таъминлаш, айниқса қизил тоифали маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирларни жадаллаштириш, бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш, бунда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Берилган топшириқларнинг ижроси эса алоҳида назоратга олинди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари тасдиқланган график асосида бошқа ҳудудий ички ишлар органларида ҳам ўтказилади.