Когон шаҳрининг “Беруний” МФЙ сида жиноятчиликнинг «маҳаллабай» муҳокамаси ўтказилди.
Бухоро вилояти ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида яратилган "Бухоро тажрибаси" асосида жиноятчиликнинг "маҳаллабай" муҳокамаси йўлга қўйилган.
Жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси Когон шаҳрининг криминоген вазияти оғир «Беруний» маҳалласида ўтказилди.
Муҳокамада вилоят прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий идоралараро комиссиясига аъзо ташкилотлар мутасаддилари, ушбу маҳаллалар «еттилик» вакиллари ҳамда аҳолиси иштирок этди.
Мазкур муҳокама йиғилишида, ушбу маҳаллада вужудга келган криминоген вазият, жорий йилнинг бугунги кунига қадар содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Жараёнда, мутасаддиларга “Бухоро вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги Қўшма қарор талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик тадбирлар хусусида зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби тадбирлар тасдиқланган график асосида барча ҳудудларда навбати билан амалга оширилади.