6 Май 2023 йил 379

Когон шаҳар: 0.06 гектар ер майдонини 10.000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс тезкор тадбир давомида ушланди

Когон шаҳар Хўжабарги кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган K.A. исмли шахс бошқа бир фуқаро Ш.А. га шу кўчада жойлашган 0.06 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини билатуриб, расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига 10.000 АҚШ долларини талаб қилади.

2023 йилнинг 20 апрель куни вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтқазилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech