31 Июл 2023 йил 517

Когон шаҳрида яна бир виртуал фирибгарлик фош этилди

2022 йилнинг 5 декабридан 21 декабр кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Когон шаҳар Халқлар Дўстлиги кўчасида яшовчи т.з. номига “Миллийбанк” томонидан расмийлаштирилган пластик картадан ва яна 3 нафар фуқароларнинг пластик картасидан 4.040.000 пуллар ахборот технологияларидан фойдаланиб ечиб олиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган М.Т. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг республикамиз бўйлаб худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech