3 Июн 2023 йил 493

Когон шаҳрида криминоген вазияти оғир маҳалла жиноятчилиги жойида муҳокама этилди

Хабарингиз бор, вилоят 3-сектор раҳбари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган «қизил» тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилиб бормоқда.

Жумладан, жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов томонидан вилоят ИИБ мутасаддилари, шаҳар ҳокими, қатор масъуллар, ва маҳалла мутасаддилари иштирокида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган Когон шаҳар «Беруний» маҳалласида ўтказилди.

Мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар 1 та қотиллик, 2 та ўғирлик ва 1 та алимент тўловидан бош тортиш билан боғлиқ жами 4 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу маҳаллада криминоген вазият оғирлашган.

Бошқарма бошлиғи томонидан масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади.

Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни соат 17:20 ларда Когон шаҳар «Беруний» маҳалласи Туркистон кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган X.Sh. исмли эркак яшаш хонадонида турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган X.G. исмли аёл билан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, жанжал натижасида уни қўлида бўлган ошхона пичоғи билан танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказиши натижасида X.G. олган оғир тан жароҳати билан воқеа жойига вафот этгани ҳолатининг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилинди.

Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий Ички ишлар бўлимининг тажрибали ходимларидан иборат йиғма отряд фаолиятини кенг йўлга қўйиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech