Когон тумани 3-секторга қарашли маҳаллаларда тезкор штаб фаолияти орқали фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
Когон туманининг 3 секторига қарашли «Когон», “Сорғун”, “Сиёзпоён”, «Наврўз», “Хўжа якшаба” ва “Тунироқ” каби маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда бу борада аниқланган камчиликлар аниқланиб, амалий ёрдам беришга доир чора тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан бугун, 4 январь куни “Сорғун” маҳалласида истиқомат қилувчи 1 нафар фуқаронинг яшаш хонадонида мавжуд газ плитаси билан боғлиқ муаммо зудлик билан бартараф этилди.
Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган дорихоналарда “ДОК 1 Мах” ва «Амбранол» каби дори воситаларидан фойдаланмаслик, уларнинг сотувини тўхтатиш тўғрисида берилган топшириқ асосида масъуллар томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу куни ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳам ўрганилиб, жамоат транспортларини навбатсиз ёнилғи билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Туман 3-сектор раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда хусусан таълим муассасалари, шифохоналардаги иссиқлик тизимининг аҳволи ўрганилди.
Туман ИИБ биносида ташкил этилган тезкор штабнинг куну-тун фаолият юритиши таъминланиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан аниқланган ижтимоий муаммолар жойида бартараф этилмоқда.