Когон тумани маҳаллаларида “хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида кенг кўламли профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилди
Когон тумани ИИБ масъуллари томонидан “Беклар” маҳалласида туман ИИБ ЖХХ ходимларидан ташкил топган йиғма отряд “хонадонбай” тизими асосида “хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилди.
Мазкур профилактик тадбир давомида савдо объектлари, хонадонлар, жамоат жойларида аҳоли ва корхоналар ходимлари, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларини ўрганишга доир ҳуқуқий-тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, низоли оилалар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, ов қуролига эга ва муқаддам судланган ҳамда хавфли гуруҳга кирувчи шахслар, профилактик ҳисоб ва пробатсия назорати остида турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, келгусида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилди.
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида фуқаролар билан тарғиботлар ўтказилди.