13 Июл 2023 йил
550
Когон туманида қорамол ўғирлиги фош этилди
Номаълум шахс Когон тумани «Янгиҳаёт» маҳалласидаги «Шодиев Шарофбобо фермер хўжалиги» дала майдонида қаровсиз қолдирилган бошқа бир фуқарога тегишли, баҳоси 13.000.000 сўм бўлган бир бош қорамолни яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Қ.О. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.