Когон туманида устомон фирибгар қўлга олинди
Когон тумани ИИБ ҳамда Департаментнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ўбачўли” маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Д.С. исмли шахс “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тасарруфида бўлган 5-сонли “Қурилиш-монтаж бошқармаси” унитар корхонасини тугатиш жараёнида эканлиги сабабли мазкур корхонага моддий жавобгар шахс сифатида ишга қабул қилинганлигидан ғаразли мақсадларда фойдаланишни кўзлаб, бошқа фуқаро Қ.И. ни алдаб, унинг ишончига кириб, корхона балансида ёки омборхонасида аслида мавжуд бўлмасада, ўзи ишлаб келаётган мазкур корхонада сотилиши режалаштирилган 4 ва 6 тонна ҳажмли 5 дона металл идиш (ёмкост)лар мавжудлигини ҳамда уларни жами 10.700 АҚШ доллари эвазига сотишини айтиб, жорий йил 1 июнь куни тахминан соат 13:30 ларда Когон туманидаги «Шаршара» ресторани олдида фуқаро Қ.И. дан кимёвий ишлов берилган 10.700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.